Ўзбекистонда ЯИМнинг 2,1 бараварга ўсиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг жамоат муҳокамасига қўйилган республикада 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиш концепциясида баён этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичининг 2,1 баробаргача, аҳоли жон бошига ЯИМнинг 3 баробаргача (4 538 АҚШ долл.) ўсишига эришмоқчи. Бу ҳақда вазирлик томонидан муҳокамага қўйилган концепция лойиҳасида эълон қилинган.

Унда айтилишича, белгиланган мақсадларга эришиш учун йиллик ўртача иқтисодий ўсишни 6,4%дан паст бўлмаган суръатда сақлаб туриш талаб этилади.

Йил бошидан буён аҳоли ялпи даромади 123 %га ошди – Молия вазирлиги

Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсишининг режалаштирилган суръати республиканинг даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшилишига, меҳнат бозорида оғир аҳвол даражасини пасайтиришга, аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш ва кам таъминланганликни икки баравар қисқартиришга, кишиларнинг яшаш жойига (20 квадрат метр), сифатли ичимлик сувига (100%) ва электр энергиясига (100%) бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга имкон яратади. 

Тахминларга кўра, ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг ўртача умр кўриши 78-80 ёшгача ошиши, ўлим кўрсаткичи эса бир ярим бараварга қисқариши кутилмоқда.

2018-2030 йилларда республикада ЯИМ ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагилар белгиланмоқда: саноатнинг реал ҳажми 2,3 бараварга (ЯИМ ҳажми 2018 йилги 26,3% дан 2030 йил 33,3% гача оширилиши), қурилиш ишлари 2,1 бараварга (5,7% дан 6,4% гача), хизмат соҳасининг 2,1 бараварга (35,6% дан 39,3% гача) ўсишини таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги улушни 1,8 бараварга (32,4% дан 21% гача) пасайтириш.

Экспорт ҳажмларининг уч маротабагача оширилиши иқтисодиётда ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсишини таъминлаб бериши кўзда тутилган.

Аввал хабар қилинганидек, президент Шавкат Мирзиёев ҚҚС ставкасини 20% дан 15% гача пасайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Янги солиқ ставкаси 1 октябрдан кучга кирди.