Ўзбекистон-Яман учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида ўз майдонида Яман терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон – Яман учрашувига суриялик Ҳанна Ҳаттаб бош ҳаками этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания). 

Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)

Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)

Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).

Эктор Купер бир йилда нималарга улгурди ?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Ўйин “Пахтакор”стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 17: 00да бошланади.  

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Илк учрашувда Ўзбекистон Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди. Ҳозирда Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.