Трамп Туркия иқтисодиётини йўқ қилиш билан таҳдид қилди

Туркия етакчиси Суриянинг шимолий-шарқий қисмида мустақил ҳарбий операция ўтказишга тайёрлигини айтди. АҚШ президенти Дональд Трамп “Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш” билан таҳдид қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Анқара унинг фикрига кўра, ҳаддидан ошадиган бўлса “Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш” билан таҳдид қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Трамп қўли билан Финляндия президенти тиззасига тегиши туфайли кулгига қолди – видео

“Аввал ҳам қатъий таъкидлаганимдек, ҳозир ҳам қайтараман, агарда Туркия менинг буюк тенгсиз донолигимга мувофиқ чегарани кесиб ўтадиган бўлса, мен Туркия иқтисодиётини аввал қилганимдек бутунлай йўқотиб вайрон қиламан", - деб ёзди АҚШ етакчиси Twitter-аккаунтида.

Туркия етакчиси Анқара Суриянинг шимолий-шарқий қисмида мустақил ҳарбий операция ўтказишга тайёрлигини айтгандан сўнг Трамп ўз баёнотини берди. Дастлаб у ерда Туркия ва АҚШ хавфсизлик ҳудудини тузишга келишишганди.

Эрдўғон фикрига кўра, Америка ҳукумати ўз ваъдаларини бажаришмади.

Туркия раҳбари 1 октябрь куни мустақил махсус операция ўтказишини эълон қилди.

Беш кундан кейин у АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбатлашди, шундан сўнг Оқ уй Сурия шимолидаги Туркия расмийларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Ҳудудда курдлар жойлашган, улар америкаликларни иттифоқчи, туркларни - террорчи деб ҳисоблайди.