Тошкент метросида янада енгил нафас олиш мумкин бўлади

“Трансмашхолдинг” АЖ шаҳар транспортини ривожлантириш дирекцияси бўлим бошлиғи Дарья Марку Тошкент метрополитени учун келтирилган янги вагонларнинг хусусиятлари борасида.
Sputnik

Вагонлар буюртмачининг махсус талаблари асосида лойиҳалаштирилган, дейди эксперт. Улар Москва метросида қўлланилаётган амалиёт асосида ишлаб чиқилган.

“Умид қиламизки, мазкур вагонлар ҳам йўловчилар ва ҳам метро ходимлари учун қулайлик яратиб, ҳар томонлама шинамлик ҳиссини ҳосил қилади”, - деди Дарья Марку Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбати чоғида. 

Тошкентда янги метро поездлари тақдим этилди

Истиқболда, Ўзбекистонга кўчма составни ҳам етказиб беришга тайёрмиз. Составлар махсус модификацияга эга: кенг эшиклар, тўсиқсиз кетма-кет уланган вагонлар ва йўловчиларни хабардор қилишнинг янги тизими.

Аҳамиятли тарафи состав фарқли рангга эга, унинг бўялиши Ўзбекистон миллий байроғи рангларида бажарилган. Шу билан бирга, улар тежамкор ва эргономик хусусиятга эга, яъни қўлланилишда самарали ҳамдир.

Йўловчилар вагонлардаги ҳаво ҳароратининг меъёрий шакллантирилишига ҳам алоҳида баҳо бера оладилар. Бунда, ҳудуд учун одатий бўлган энг юқори ҳароратларда ҳам қулай муҳит сақлаб туриш имконияти яратилган, дея сўзига якун ясади Д.Марку.

Экспертнинг изоҳини тўлиқ қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Тошкент метросида янада енгил нафас олиш мумкин бўлади