Шавкат Мирзиёев йил охирида Японияга боради

2019 йил охирида Японияга бўлажак ташриф доирасида энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида шартномалар имзоланади. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йил охирида Японияга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Иқтисодий ва ижтимоий инвестиция лойиҳаларига бағишланган мажлисда маълум бўлди.

Япония Ўзбекистонга ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда ёрдам беради

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йил охирида президентнинг Японияга ташрифи режалаштирилган. Ташрифга тайёргарлик кўриш доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилган. 

Ундан ташқари, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.