Россияда қотилликда гумонланиб қўлга олинган ўзбекистонликдан айблов олиб ташланди

Москва туманида қотилликда гумонланиб қўлга олингани ОАВда хабар қилинган Ўзбекистон фуқаросидан тегишли органлар томонидан айблов олиб ташланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Россияда қотилликда гумонланиб қўлга олинган ўзбекистонликдан айблов олиб ташланди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

ТИВ Анқарада ўз жонига қасд қилган қиз ҳақида расмий маълумот берди

Мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси, 2019 йилнинг 6 октябрь куни Москва туманида қотилликда гумонланиб қўлга олингани ОАВда хабар қилинган Ўзбекистон фуқаросидан тегишли органлар томонидан айблов олиб ташланганини ва қўшимча тергов тадбирлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Қайд этилишича, вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинликларини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.