Ғалаба, мағлубият ва норозилик: Мирзаева ЖЧнинг ярим финалига чиқди

Ёдгора Мирзаева бокс бўйича жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига ўтишга муваффақ бўлди. Турсуной Раҳимова мағлубиятга учради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Улан-Удеда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Ёдгора Мирзаёва канадалик боксчи Кэролайн Вейре устидан ғалаба қозонди, деб хабар қилди РИА Новости.

Вазни 57 килогача бўлган беллашувни ўзбекистонлик спортчи 4:1 ҳисобда ғалаба билан якунлади. Энди Мирзаева мусобақанинг кейинги босқичида иштирок этади.

Мағлубият ва норозилик

Турсуной Раҳимова эса хитойлик Зонжу Каига мағлуб бўлди. Бироқ Ўзбекистон миллий жамоасининг бош мураббийси Камолиддин Муталов Ўзбекистон терма жамоаси ҳакамлар қароридан норози эканлигини билдирди.

Ғалаба, мағлубият ва норозилик: Мирзаева ЖЧнинг ярим финалига чиқди

“Раҳимова ҳисоб бўйича юз фоиз ғалаба қозонди. Ҳакамлар ғалабани рақибига беришмоқда, бундай мумкин эмаску! Жанг тенгма-тенг ҳам бўлгани йўқ, ҳисоб эса 4:1. Спортчимиз ҳаммасини талаб даражасида бажарди, биз ундан мамнунмиз. Биз ҳакамлар қароридан норозимиз ва протест киритдик”, - деб таъкидлади Муталов.