Тошкент метросида тўловнинг янги усули жорий этилди

Янги тўлов тизими алоҳида станцияларда ўз ишини бошлаган бўлиб, у фойдаланувчилар учун қатор қулайликларни вужудга келтиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Тошкент метро станцияларида эндиликда Humo карталари билан тўловни амалга ошириш мумкин, хабар беради тўлов тизими матбуот хизмати.

Тошкент метросида бепул Wi-Fi ишга тушди

Пойтахт метрополитени қатор станцияларида Humo карталаридан бевосита тўловни амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун махсус турникетлар ишга туширилган. Мазкур тизим йўловчиларнинг кассада навбатда узоқ туриб қолишларини олдини олиб, улар учун қулай имконият яратади. 

Тизим ўз ишини “Буюк Ипак йўли”, “Амир Темур ҳиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Мирзо Улуғбек”, “Чилонзор”, “Беруний”, “Минор” ва “Абдулла Қодирий” метро бекатларида бошлаган.

Тўловни амалга ошириш учун Humo картасини бор-йўғи валидаторга тегизиш талаб қилинади. Ҳозирги кунда мазкур тизимга метрополитеннинг барча бекатларини улаш режалаштирилмоқда.