ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия дунёда энг катта зирҳли жанговар машиналар паркига эга эканлиги маълум бўлди. Уларнинг сони НАТОга аъзо бўлган давлатларга қараганда кўпдир.
Бу ҳақда РИА Новости Американинг We Are The Mighty нашрига асосан хабар қилди.
Нашрда ёзилишича, Россияда тахминан 22 минг дона танк мавжуд. НАТОга кирувчи Европа давлатларида бу кўрсаткич 11 мингни ташкил қилади. АҚШ ва Канада танклари билан қўшганда уларнинг сони 18 мингни ташкил қилади. НАТО давлатлари орасида жанговар машиналар энг кўпи (3,2 минг) Туркияда мавжуд.
Илгарироқ АҚШ қўшма қўмита штаб бошлиғи, генерал Жозеф Данфорд сўнгги йилларда НАТО Россия устидан ҳарбий устунликни йўқотаётганлигини таъкидлаганди.
Россиялик ҳарбий эксперт Игор Коротченко америкалик генерал сўзларига изоҳ бераркан, бундай тан олиш - ҳарбий соҳага пул самарали сарфланганлигини исботлайди.