Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан биргаликда Сибирда ҳордиқ чиқарди.
Улар тоғларга пиёда кўтарилиб, куз табиати манзарасини томоша қилишди ва қўзиқорин теришди.
Аввалроқ Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилишича, Путин туғилган кунидан олдин Сибирга ташриф буюрганди.
Еттинчи октябр куни Владимир Путин 67 ёшга тўлади. Песков президент ўз таваллуд аёмини оила аъзолари ва дўстлари билан нишонлашини таъкидлаганди.