Москва вилоятида ота-она фарзандига Россия деб исм қўйди

Москва вилоятининг Орехово-Зуево шаҳрида истиқомат қилувчи Олег ва Инна Солнишкин қиз фарзандига Россия деб исм қўйишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Москва вилоятидаги Орехово-Зуево шаҳрида истиқомат қилувчи Олег ва Инна Солнишкин қиз фарзандига Россия деб исм қўйишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Россияда янги туғилган чақалоққа Илон Маск деб исм қўйилди

“Масалан, болаларга Юрий Гагарин шарафига исм қўйилган. Мен Россияни жуда яхши кўраман ва шу орқали ўз муҳаббатимни изҳор қилдим. Мен дунё бўйлаб саёҳат қилдим, аммо ҳар доим уйимга тортади. Россиядан яхшироқ мамлакат йўқ”, - дейди қизнинг отаси.

Унинг сўзларига кўра, Мурманск ва Санкт-Петербургда ҳам қизларга ҳудди шундай исм қўйилган.

Боланинг онаси ҳам турмуш ўртоғининг қарорини қўллаб қувватлади. Оиланинг яқинлари мактабда Россияни ҳеч ким хафа қилмаслигига ишонишади.