Эронда Анжелина Жоли қиёфадоши ҳибсга олинди

Эронлик 22 ёшли Сахар Табар фото суратлари учун ҳибсга олинди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан у ширкда айбланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Эронда Анжелина Жоли қиёфадоши ширк келтириш ва Instagramдаги фотосурати юзасидан шикоятдан сўнг иғвогарчиликда айбланди. Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига асосан хабар қилди.

Эрон космик сунъий йўлдоши портлагани ҳақидаги хабарни рад этди

Хабарда ёзилишича, Теҳронда аёл суд қарорига асосан ҳибсга олинди.

22 ёшли Сахар Табар Instagram’да шок суратларини жойлаштиргандан сўнг машҳур бўлди. Уларда ғайритабиий юз шакллари тасвирлаган.

Эронлик аёл ўзининг ноодатий қиёфасини фотосуратларни қайта ишлаш дастурлари ва макияж  воситаларидан фойдаланганини тушунтиради.