Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон экспортига қандай таъсир қилади – эксперт фикри

“Евросиё дунёси” жамоат жамғармаси раҳбари ва сиёсатшунос Эдуард Полетаев республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши унинг экспорт салоҳиятига қандай таъсир қилиши ҳақида Sputnik Ўзбекистонга ўз фикрларини айтди.
Sputnik

Эксперт Ўзбекистон иқтисодиётини таркибини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Мавжуд бўлган тизимни тез фурсатда қайта ўзгартириб бўлмайди. Масалан, Қозоғистон узоқ йиллар давомида хом ашё экспортидан воз кечишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон ҳам бундан воз кечмоқда, республиканинг қишлоқ хўжалик ва автомобилсозликдаги муваффақиятларини эсдан чиқармаслик керак.

Сиёсатшуноснинг прогнозига кўра, ЕОИИга қўшилиши билан Ўзбекистон барқарор шартномаларини ҳисобга олган ҳолда экспорт ҳажми 10-40 фоизга кўпайиши мумкин.

Аммо шуни унутмаслик керакки, Ўзбекистоннинг Европа иттифоқида бошқа шериклари ҳам бор ва ҳеч ким уларни йўқотишни хоҳламайди.

Ҳеч ким ўз товар айирбошлашини фақат битта давлат ҳисобидан ошириш истамайди, деб хулоса қилди эксперт.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон экспортига қандай таъсир қилади – эксперт фикри