ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Нидерланд ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи – "Голландия" деган номдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақида Adformatie порталига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.
Нидерланд ҳукумати фикрига кўра “Голландия” номи туристлар хаёлида наркотиклар ва “қизил чироқлар квартали” билан боғлиқ ассоциациялар уйғотади.
Нидерланд номи остида улар ўз давлатининг янги имиджини қуришга қарор қилишган. Бундан буён йирик халқаро тадбирларда фақат Нидерланд номидан фойдаланилади. Масалан, Евровидение-2020 танловида.
Ребрендинг ушбу давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади. Айниқса спорт соҳасида футбол мусобақалари, Токиодаги Олимпиада-2020 ва бошқа тадбирлардан фақат Нидерланд номидан фойдаланилади.