Nexia-3 симёғочга урилиши оқибатида 23 ёшли йигит қурбон бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲда 23 ёшли йигит вафот этди. У Nexia-3 автомобилини катта тезликда бошқариб симёғочга урилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўтган тунда Тошкентнинг Оолмазор туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

5 октябрда 6 октябрга ўтар кечаси, тун соат 1:40лар атрофида 23 ёшли М.Мираюб исмли фуқаро бошқарувидаги Нексия 3 автомобили ёритиш устунига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида олган оғир жароҳатида ҳайдовчи вафот этган.

Дастлабки хулосага кўра, ЙТҲга автомбилнинг катта тезликда ҳаракатланиши сабаб бўлган. Ушбу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга яна бир бор йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилшни эслатиб ўтган.