ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг маоши ошди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларининг янгиланган миқдорлари тасдиқланди.
Ўзбекистонда олимларнинг маоши ошди
© Минюст Узбекистана
Ўзбекистонда олимларнинг маоши ошди
© Минюст Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг маоши ошгани ҳақида хабар берган эдик.