Ўзбекистон банклари ўтказмалар ва иш ҳақининг кечиктирилиши учун жаримага тортилади

Тўланадиган жарима қоидалар бузилишига йўл қўйган молиявий корхона бош ҳисобчиси ва раҳбари ҳисобидан қисман қопланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки мижозларга хизмат кўрсатишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун молиявий корхоналарни жаримага сола бошлайди, хабар беради Norma.uz.

Жарималарга, хусусан, қуйидаги ҳолларда тортилади:

-          мижозларга иш ҳақининг нақд қисми (0,005%) тўланишидаги кечикишлар;

-          электрон тўловларни амалга оширишда кечикишлар (ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1%, лекин тўлов суммасини 10% идан кўп бўлмаган);

-          банк айби билан янглишиб юборилган электрон тўловни қайтаришда кечиктирмалар (ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1%, лекин тўлов суммасини 10% идан кўп бўлмаган);

-          пул маблағларининг ҳисобга ўтказилиши ва ечилиши тартибида қоидабузарлик (0,1%), барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан ҳолатда ҳам ҳисоб очишда кечиктириш ёки бундан бош тортиш (0,2%).

Автоишончнома, trade-in, мигрантларга микроқарз ёхуд 1 октябрдан нималар ўзгаради

Маълумотга кўра, санкциялар банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кўрсатилиши зарур.

Шу билан бирга, низомда молиявий корхоналар қайси ҳолларда жарималарни тўлашдан озод этилиши тўғрисида ҳам маълумот берилган. Улар қаторига форс-мажор ҳолатлар, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида вужудга келиши мумкин бўлган танаффуслар; мижо томонидан банкка қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган тўлов ҳужжатларининг тақдим этилиши ҳамда банк ёки мижоз ҳисоб рақами бўйича операциялар тўхтатилиши киритилган.

МБ айрим банклар ман этилган комиссион ҳақларни ундирганини аниқлади

Тижорат банкларига барча жарималар суд қарори асосида қўлланилади, шунинг учун юқорида қайд этилган қоидабузарликларга учраган мижозлар судга даъво билан мурожаат қилиши керак бўлади.

Тўланган жарима қоидалар бузилишига йўл қўйган молиявий корхона (филиал) бош ҳисобчиси ва раҳбари ҳисобидан қисман қопланади.