Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон провайдерлари ва ушбу соҳадаги саноат корхоналари вакиллари ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси (ICAO), Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) ва Давлатлараро авиация қўмитаси (МАК) делегатлари иштирок этишди.
“Евроосиё” КК аъзоси бўлган аэронавигацион корхоналар ўз фаолиятлари ҳақида 2019 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган сўнгги мажлисдан буён ўтган даврга доир ҳисоботлар тақдим этишди. Шунингдек, Экспертлар координацион гуруҳи фаолияти ҳисоботи тингланди ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ундан ташқари ҳаво транспортини ташкиллаштириш борасида халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятлари белгилаб олинди.
Тадбир доирасида “Евроосиё” ККда раислик вазифаси Россия Федерациясининг “Ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш давлат корпорациясидан” Қозоғистон Республикасининг "Казаэронавигация" давлат корхонасига топширилди.
Мажлисда “ҲҲТҚ Давлат корпорацияси” бош директори Игор Моисеенко “Евроосиё” ККнинг Россия раислик қилган даври 2016 – 2019 йиллардаги фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, Моисеенко ташкилотнинг узоқ муддатли ривожланиш истиқболидаги устувор йўналишларни ҳам белгилаб берди. ҲҲТҚ раҳбари Россияда ҳаво ҳаракати ҳажмида содир бўлган ўзгаришлар, ҳаво ҳаракати бошқариш марказларини йириклаштиришда эришилган муваффақиятлар, парвозлар юқори интенсивлиги даврида уларнинг доимийлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, Саратовда Гагарин аэропортини ишга тушириш ҳамда Шереметьево аэропортида учинчи қўниш йўлагини ишга тушириш ҳақида айтиб берди.
Ундан ташқари, Игор Моисеенко Россия ҳаво ҳаракатини ташкиллаштириш Ягона тизимини замонавийлаштириш, кадрлар тайёрлашдаги устувор масалалар борасида батафсил тўхталиб ўтди. ҲҲТҚ раҳбари, шунингдек, учувчисиз ҳаво аппаратларни ва тизимларини ягона ҳаво ҳудудига киритишда тажриба алмашиш муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.
Таклиф қилинган меҳмонлар ва делегатлар мезбон "Казаэронавигация" ДК ва унинг раҳбари Азат Бектуров томонидан тадбир юқори даражада ташкиллаштирилганини қайд этишди. Кенгаш охирида КК ва КЭГнинг 38-мажлиси 2020 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши белгилаб олинди.
Мақола тижорий асосда чоп этилди.