Тошкентда фирибгар танишини 22 млн сўмга “ухлатди”

Фуқаро ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтиб, автомобиль учун тонировкага рухсат ва "чиройли" давлат рақами олиб беришини ваъда қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Тошкентда танишини 22 миллион сўмга чув туширган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

“Автомойка” сотиш баҳонасида тошкентлик аёлни чув туширган фирибгар ушланди

ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг май ойида 46 ёшли Ш.Р. 34 ёшли А. Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтиб, автомобиль учун тонировкага рухсат ва “чиройли” давлат рақами олиб беришини ваъда қилган.

Ушбу хизматини 22 миллион сўмга баҳолаган. Аммо ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ҳозирда Ўзбекистон Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.