Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи натижалари

Россия парламентининг юқори палатаси раҳбари 1-3 октябрь кунлари расмий ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
Sputnik

Ташриф чоғида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Олий Мажлис Сенат ва Қонунчилик палатасидаги ҳамкасблари, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Шунингдек, куни кеча сиёсатчи Бухорога келди.

Валентина Матвиенко учун Марказий Осиёнинг энг қўҳна шаҳарлардан бири – Бухоро бўйлаб эксурсия уюштирилди.

Валентина Матвиенко Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Бухоро шаҳрининг меъморий обидалари ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтгани Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.