Жиззахда падаркуш отасини пичоқлаб ўлдирди

Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида 32 ёшли эркак отасини пичоқлаб қўйди. Шаҳар прокуратураси жиноят ишини қўзғатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Куни кеча Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида қотиллик содир этилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Чўнтакдаги пичоқ нимага керак?

Хабарда айтилишича, 03.10.2019 йил соат 16:00 ларда фуқаро Т.М. (1987 й.т.) отаси М.А. (1964 й.т.) билан Жиззах шаҳри, Маданият маҳалласида спиртли ичимлик таъсирида ўзаро жанжал келиб чиқиб, ошхона пичоғи билан отасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб жароҳат етказганлиги оқибатида М.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.