Япония Ўзбекистонга ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда ёрдам беради

Япония ички ишлар ва коммуникация давлат вазири Минору Терада Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг Япония ички ишлар ва коммуникация давлат вазири Минору Терада билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувдан асосий мақсад Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган.

Ахатов Япония депутатлари билан икки томонлама муносабатлар истиқболини муҳокама қилди

“Ўзбекистон Япония билан стратегик шериклик муносабатлари руҳида ҳар томонлама ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади”, - АКТ вазири Шуҳрат Содиқов.

Япония ички ишлар ва коммуникация давлат вазири Минору Терада Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Япония компанияларида Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Камилов ва Япониянинг махсус вакили бўлажак олий даражалардаги учрашувларни муҳокама қилди

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.