Трамп қўли билан Финляндия президенти тиззасига тегиши туфайли кулгига қолди – видео

АҚШ ва Финляндия президентлари куни кеча Оқ уйда учрашув ўтказишди. Учрашув вақтида юз берган ҳолатга интернет фойдаланувлари эътибор қаратишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. АҚШ ва Финляндия президентлари ўртасида ўтказилган учрашув вақтида юз берган ҳолатга интернет фойдаланувлари эътибор қаратишди. RT Twitter'да бу ҳақда видео жойлаштирди.

​“Финляндия – бахтли мамлакат” деган сўзлардан сўнг Дональд Трамп қўли билан Саули Ниинистнинг тиззасига тегади. Финляндия етакчисига бу ёқмади.

Тармоқда кўплаб ҳазил изоҳлар ёзилди: “Қандай ҳазил кўтармайдиган одам экан”,  - деб ёзган RufatMA.

“Харассмент - финчасига қандай бўлади?” – дея сўраган sitizenRF.

AlexeyKulakov АҚШ етакчиси дипломатия этикасига риоя этиш зарурлиги ҳақида изоҳ ёзган.