Шифокорларга бўлаётган тажовузларнинг охири борми? - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 9 ойида тез ёрдам шифокорларига 100 мартадан ортиқ тажовуз қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор Ўзбекистонда шифокорлар нисбатан авж олган зўравонлик ҳақида хабар қилди.  

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 9 ойи давомида Республика тез тиббиё ёрдам ходимларига 100дан ортиқ тажовузлар қайд этилган. Уларнинг аксарияти айбдор томоннинг кечирим сўраши билан якунланган, айрим ҳолларда ҳеч қандай чора кўрилмаган.

-Шифокорларга бўлаётган тажовузлар бевосита вазирликнинг мурожаатидан сўнггина ҳуқуқий чора кўрилаётганини қандай баҳолаш мумкин?, - дейилган хабарда.

Нима учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ички ишлар, МИБ каби тизимлар ходимларига қилинган ҳар қандай тажовузга дарҳол ҳуқуқий баҳо берилади, айбдор аниқланади ва ҳатто озодликдан маҳрум бўлишгача бўлган жиддий жазолар қўлланади-ю, бундай тезкорлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига келганда унутилади?

Яна бир тез ёрдам шифокори калтакланди, бу сафар - Самарқандда

Нега яққол кўриниб турган ишлар бўйича ҳам жазо муқаррарлиги пайсалга солинади? Қонунчиликка аниқ ўзгартиришлар киритиш пайти келганини бир неча марта таъкидладик, ўз таклифларимизни берганмиз. Бугун бу масала ҳар қачонгидан ҳам долзарб.

Нима бўлганда ҳам, ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, ўзгаларга шифо бахш этаётган, инсонлар дардига дармон бўлаётган шифокорларнинг ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилиш учун алоҳида ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш вақти аллақачон келган. Елкасига улкан масъулиятни олиб, инсон саломатлиги йўлида туну-кун хизмат қилаётган касб эгаларига нисбатан бўлаётган салбий муносабатларни ўзгартиришимиз зарур, дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.