Афғон-ўзбек чегарасида фавқулодда ҳодиса: ҳалок бўлганлар бор

Жангарилар ҳужуми оқибатида Ўзбек-афғон чегараси яқинида афғон ҳарбийлари ва маҳаллийлар ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Афғонистоннинг Ўзбекистон чегараси яқин туманида толибонлар маҳаллий полиция бўлимига ҳужум қилган. Ҳужум натижасида ўлдирилган ва яраланганлар бор, деб хабар беради TOLO news телеканали.

“Толибон” Тожикистон билан чегарадаги афғон қишлоғини босиб олди

Воқеа 1 октябрга ўтар кечаси Балхнинг Шўртепа туманида содир бўлди. Маҳаллий ҳукумат вакили айтишига қараганда, жангарилар ҳужуми оқибатида ўлдирилган ва яраланганлар сони умумий ҳисобда 11 кишини ташкил қилган.

Толибонлар ҳужум амалга оширилганини тан олиб, улар томонидан ўнлаб ҳарбийлар яраланганлигини эълон қилдилар.

Афғон полицияси матбуот хизмати маълумотига кўра, айни дамда туманга қўшимча ҳарбий кучлар жалб қилинган ва ҳозирда ҳудуд тўлиқ назорат остига олинган.