Тошкентда халқаро китоб ярмаркаси очилди

Тошкентда Буюк Британия, Россия, Германия ва бошқа давлатлардан келган нашриётлар иштирокида китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Бугун Тошкентда “Tashkent Book Fest” - халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Тошкентда халқаро китоб ярмаркаси очилди

Кўргазма очилиш маросимига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раиси Комил Алламжонов ҳам ташриф буюрди.

“Мазкур халқаро кўргазма-ярмарка нафақат китоблар намойиши, балки соҳа ходимлари ва иштирокчилар учун ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир сўз билан айтганда, янги техника ва технологияларни, янгича ёндашувларни жорий этишда яна бир мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман”, - деди Алламжонов.

Тошкентда халқаро китоб ярмаркаси очилди

Халқаро китоб кўргазмаси 4 октябрга қадар давом этади.