ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Сурияда Россиянинг С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимининг элементлари муваффақиятли синовдан ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Известия” нашри Мудофаа вазирлигидаги манбаага асосан.
Синов давомида айрим камчиликлар аниқланди, лекин улар тезда бартараф этилди. Синов тугатилди ва у муваффақиятли деб тан олинди, - дейилган мудофаа вазирлиги хабарида.
“Ростех” бош директори Сергей Чемезов айтишига қараганда С-500 тизимини серияли ишлаб чиқариш 2020 йилнинг иккинчи ярмида бошланади ва биринчи 5 йил ичида тизим фақат россия қуролли кучларига етказиб берилади. Шундан сўнг уни экспорт қилиш бошланиши мумкин.
2018 йилнинг май ойида АҚШнинг CNBC канали Россия Сурияда С-500 тизимини “яширинча” синовдан ўтказганини хабар қилган эди. The National Interest ёзишига кўра, янги зенит-ракета тизими рекорд узоқликдаги (480км) нишонларга зарба бериши мумкинлигини хабар қилган эди.