Россия фуқаролигини олиш учун иш стажи муддати камайтирилди

Юқори малакали хорижий мутахассислар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган меҳнат муддатини уч йилдан бир йилгача қисқартиришни назарда тутган қонун кучга кирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Юқори малакали хорижий мутахассислар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган меҳнат муддатини уч йилдан бир йилгача қисқартиришни назарда тутган қонун кучга кирди. РИА Новости хабарига асосан.

Россия фуқаролигини олиш қоидалари ўзгартирилиши мумкин

Фуқароликни олишнинг ушбу усули билан энди Россияда Меҳнат вазирлиги рўйхатига киритилган мутахассисликлар бўйича ишлаётган чет элликлар фойдаланиши мумкин. Ушбу рўйхатга 74 та касб киритилган – улар асосан тиббиёт, муҳандислик ва ишчи мутахассисликлар ташкил этади.

Тегишли қонун июн охирида Давлат Думаси томонидан қабул қилинган. Президент қонунни 3 июл куни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати мамлакат фуқаролигини олишга давогарлик қилган чет элликларга биринчи фуқаролигидан воз кечмасликка рухсат бериши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ёзилишича, келажакда миграция сиёсатини амалга оширилишида бошқа фуқароликдан воз кечиш мажбурий талабини бекор қилишга имкон беради. Ҳужжат ҳукумат томонидан маъқулланган.

Бундан ташқари, Россия олийгоҳлари, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг етакчи ўқув муассасаларида таҳсил олган хорижликлар учун вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва фуқароликни олиш тартибини соддалаштириш бўйича режаларни ҳам ўз ичига олади.