Маҳсулотларни текширмасдан сифати тўғрисида хулоса берган лаборатория ходимлари аниқланди

Тошкентда бир гуруҳ лаборатория ходимлари жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Тошкентда бир гуруҳ лабораторияси ходимлари жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.

Бош прокуратура хабарига кўра, департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Наврўз деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари бозор ҳудудида тухум, сут ва сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга, лаборатория текширув ўтказмасдан, ҳар куни маҳсулот сифати текширилганлиги тўғрисидаги хулосани берганигани аниқланган.

Банк ходимлари тадбиркорга ажратилган кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Шунингдек, улардан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказиш қоидаларида кўзда тутилган нормалардан ортиқча маҳсулотлар олиб, 2019 йилнинг август ойига қадар жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан лаборатория ходимларига нисбатан ЖКнинг 214-моддаси билан (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.