"Шарқ шамоли": Хитой энг янги минтақалараро баллистик ракетани кўз-кўз қилди

Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарига кўра, янги баллистик ракета АҚШ ва унинг иттифоқдошлари кенг йўлга қўйган ракеталарга қарши қалқонларни тешиб ўтишга қодир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда Пекин томонидан энг янги DF-41 ("Дунфэн-41", "Шарқ шамоли" деб номланган) минтақалараро баллистик ракета намойиш этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

"Марказ-2019" машғулотларининг пинҳона маъноси ва реал якунлари: Ғарб нега безовталанди

Хитой сешанба куни ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий парадни ўтказмоқда, унда Хитой халқ-озодлик армиясининг 15 минг нафар ҳарбий хизматчилари, 580 та техника, 160 самолёт ва вертолётлар иштирок этмоқда. Парадни ХХР раиси Си Цзинпин қабул қилди.

Ракетанинг кенг оммага намойиши 2009 йилдаги парадда кутилган, бироқ бу рўй бермаган эди.

Қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган уч поғонали DF-41ни ишлаб чиқариш Хитойда 1980 йилларда бошлаб юборилган, ракетани синовдан ўтказиш 2012 йилда амалга оширилган.

Турли манбалар маълумотларига кўра, DF-41 12 мингдан 14 минг километргача бўлган масофага уча олади. У олтитадан ўнтагача маневрни амалга оширувчи алоҳида бош қисмларни таший олади ва айнан шу жиҳат уни тутиб олишни қийинлаштиради.

"Шарқ шамоли": Хитой энг янги минтақалараро баллистик ракетани кўз-кўз қилди

Ракета узунлиги 21 метр бўлиб, корпус айланаси - 2,2 – 2,5 метрни ташкил этади. Ракетани ер устидаги ҳамда темир йўлдаги ҳаракатланувчи платформа, шахтадаги ишга тушириш мосламалари орқали учириш мумкин.

Турли манбалар маълумотларига кўра, нишонга олиш аниқлиги 100дан 500 метргачани ташкил этади.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар беришича, янги баллистик ракета АҚШ ва унинг иттифоқдошлари томонидан кенг йўлга қўйилган ракеталарга қарши қалқонларни тешиб ўтишга қодир.

Трамп: Хитой ўз ҳарбий қудрати билан бутун дунёга хавф туғдирмоқда

2017 йилда Хитой DF-41ни РФ билан чегарадош бўлган Хэйлунцзян шимоли-шарқий провинциясида жойлаштиргани ҳақида маълум бўлгач, Россия ОАВларида Пекиннинг асл мақсадлари ҳақида турли қарама-қарши фикрлар пайдо бўлган эди. Ҳарбий экспертлар бу ҳолатга изоҳ берар экан, минтақалараро баллистик ракетанинг ҳарбий хусусиятлари ва унинг айниқса стартда тутиб қолиш учун ўта заифлигини ҳисобга олганда, Хитойнинг Россия территориясида ракеталарни жойлаштириши, таҳдиддан эмас, аксинча, давлатлараро ўрнатилган юқори даражадаги ишончдан далолат эканлигини айтишган.

РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, ОАВларда тарқалган хабарларга изоҳ берар экан, Москва Хитойнинг қуролли кучлари ривожини таҳдид сифатида қабул қилмаслиги ҳақида баёнот берган эди.

DF-41 жойлашуви тўғрисида ОАВларда тарқалган хабарлар ўша вақтда Овал кабинетни эндигина эгаллаган Америка президенти Дональд Трампга нисбатан огоҳлантириш белгиси эканлиги таъкидланганди.