Сайёрани қутқаринг: “Environmental Photographer 2019” танлови ғолиблари

Sputnik

CIWEM Англия хайрия ташкилоти “Environmental Photographer of the Year 2019” танловининг ғолибларини эълон қилди. Ҳиндистонлик суратчи Шант Кумарнинг “Тошқиннинг уйга кириши” сурати йилнинг энг яхши сурати деб эътироф этилди

“Environmental Photographer of the Year” фототанловида ўз суратларида экология ва ижтимоий муаммоларни акс эттирувчи суратчилар қатнатишлари мумкин. Танловнинг асосий шарти -  суратлар замонавий бўлиши ва глобал миқёсдаги муаммоларни кўтариши лозим. Қолаверса, кишиларни атроф-муҳит ҳақида қайғуришга ундаши лозим.

Ғолибларнинг сара ва ёрқин суратларини Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилинг.

1 / 14
"Ноилож чоралар". Каркидонни браконьерлардан ҳимоя қилиш мақсадида унинг шохини кесиб ташлашмоқда. Сурат муаллифи Невилл Нгомане - йилнинг энг яхши ёш экологик суратчиси.
2 / 14
"Океан қалби". Вьетнамлик суратчи Чан Туан Вьетденгизларни сақлаб қолиш муаммосига эътибор қаратади. Балиқ захиралари кам қолган сари, уларни овлаш усуллари янада такомиллаштирилмоқда
3 / 14
"Ўрмон ёдгорликлари". "Иқлим ва энергетика соҳасидаги ҳаракат" номинациясида ғолибликни қўлга киритган Ж. Ҳенри Фейр сурати. Суратда 12 минг ёшдаги Ҳамбаҳ ўрмони тасвирланган.
4 / 14
"Кундалик иш", сурат муаллифи - М Юсуф Тушар. Минглаб бангладешликлар Даккага яхши ҳаёт кечириш илинжида келишади ва кўмир тушириш каби энг оғир ва қора ишларни қилишга мужбурлар.
5 / 14
Амдад Ҳуссейннинг "Ғафлат уйқуси" номли сурати. Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида чиқиндига тўла соҳилда уйқуга кетган аёл.
6 / 14
Антонио Арагон Ренунцио сурати. Пластик пакет ўйнаётган кўдак нигоҳи.
7 / 14
"Шаҳар экологияси" номинацияси ғолиби Элиуд Гиль Саманьегонинг Мехико шаҳри акс этган сурати. Мехико экология нуқтаи назаридан энг ҳавоси ифлосланган йирик шаҳарлардан бири саналади.
8 / 14
"Чиқинди". Шабнам Жўшқин Истанбулдаги Босфор бўғозида сув остига назар солиб, чиқиндилар гирдобида қолди.
9 / 14
Фредерик Даршининг Кенияда суратга олинган "Сув танқислиги" деб номланувчи сурати. Сурат "Сув, тенг ҳуқуқлик ва хавфсизлик" номинациясида энг яхши деб тан олинган. Сурат олинган жойдаги сув танқислигига ўрмон кесилиши сабаб бўлган.
10 / 14
Британиялик Шон Галлаҳер "Атроф-муҳитнинг ўзгариши" номинациясида ғолиб бўлди. Суратда иқлим муаммолари туфайли сув тошқинлари хавфи остида қолган Полинезия ороллари тасвирланган.
11 / 14
"Кўринмас". Муаллиф Валерия Леонард. Суратда Катманду яқинидаги чиқиндихона тасвирланган. Унда қимматбаҳо нарса топиш ва уни сотиб кун кўриш илинжидаги аёл акс этган.


12 / 14
Ҳиндистонлик суратчи Шант Кумарнинг “Тошқиннинг уйга кириши” сурати йилнинг энг яхши сурати деб эътироф этилди.
13 / 14
"Ер ўпкаси". тунда дарахтларни суратга олиш оддий иш эмас. Британиялик Ян Уэйд ушбу суратни олиш учун бир ҳафталик вақтини сарфлади.
14 / 14
"Ширин туш". Антонио Арагон Ренунцио сурати. Ёмғирнинг кўп ёғиши сабабли Африканинг Сахал ҳудудидаги мактаб партасида ухлаб қолган қизалоқ.