Россияда юқори малакали хорижий мигрантларнинг иш ҳақи камайтирилиши мумкин

Россияда юқори малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи бир ярим бараварга камайтириш таклиф қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Юқори малакали хорижий мутахасислар иш ҳақининг чегарасини бир ярим бараварга – ойига 167 мингдан 100 минг рублгача камайтириш таклиф қилинди.

Путин мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

Бу ҳақда “Российская газета” Россия Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига асосан хабар қилди.

Таъкидлаш жоизки, юқори малакали чет эллик мутахассислар Россияда квота ва патентларсиз ишлайдиган ва йилига 2 миллион рубл миқдорида маош оладиган мигрантлар тоифасига киради. Бу ойига сал кам 170 минг рублни ташкил қилади.

Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети профессори Александр Сафоновнинг таъкидлашича, Россияда юқори малакали мутахассислар тоифасига нафақат топ-менеджерлар, балки яхши муҳандис ва ишчилар ҳам киради.

Унинг фикрига кўра, Хитой, Чехия ёки Венгриядан келган мутахассисларга ойига 100 минг рубл маош аввалгидек жозибадор бўлиб кўриниши мумкин.