Россия фуқаролигини олиш қоидалари ўзгартирилиши мумкин

Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олишга давогарлик қилган чет элликларга биринчи фуқаролигидан воз кечмасликка рухсат бериши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Россия ҳукумати мамлакат фуқаролигини олишга давогарлик қилган чет элликларга биринчи фуқаролигидан воз кечмасликка рухсат бериши мумкин.

Путин мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

РИА Новости хабарида айтилишича, бу ҳақда тегишли таклиф Давлат Думасига 2020-2022 йилларга мўлжалланган федерал бюджет лойиҳасига илова қилинган ҳужжатларда баён этилган.

Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг баёнотида ёзилишича, келажакда миграция сиёсатини амалга оширилишида бошқа фуқароликдан воз кечиш мажбурий талабини бекор қилишга имкон беради. Тайёрланган ҳужжат ҳукумат томонидан маъқулланган.

Бундан ташқари, Россия олийгоҳлари, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг етакчи ўқув муассасаларида таҳсил олган хорижликлар учун вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва фуқароликни олиш тартибини соддалаштириш бўйича режаларни ҳам ўз ичига олади.