Кўкчада 4та кам таъминланган оила уйлари ёниб кетди

Шерзод Қудратхўжаев Facebook орқали Кўкчада ўйлари ёниб кетган кам таъминланган оилаларга ёрдам беришни сўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Бугун Тошкентнинг Кўкча мавзеидаги Нурафшон маҳалласида 4та ёнма-ён жойлашган уйлар ёниб кетди. Бу ҳақида Шерзод Қудратхўжаев ўзнинг Facebookдаги  саҳифасида хабар қилди.

Ўзбекистон – Хитой газ қувурида ёнғин содир бўлди

Қудратхўжаев айтишига қараганда, ушбу уйлар кам таъминланган оилаларга қарашли бўлган ва қишгача, ёғингарчилик бошланганича уйларини ёпиб олишлари учун  ёрдам керак. Жабрланганлар ҳар қандай ёрдамни қабул қилишга таёр: ҳоҳ у озиқ-овқат бўлсин, хоҳ ишчи кучи, қурилиш материаллари ёки пул маблағлари.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Ўзбекистонда 7,5 мингдан ортиқ ёнғинлар содир бўлган. Уларда 76 киши ҳалок бўлган ва 208 киши тан жароҳати олган.