Грузияда мардикор бозорлари пайдо бўлмоқда

Собиқ СССРнинг энг очиқ, демократик ва реформатор республикаси ҳисобланган Грузияда - мардикор бозорлари пайдо бўлмоқда.
Sputnik

Бугунги кунда Грузияда ишсизлик катта муаммога айланиб бормоқда. Бир неча ойлаб иш топа олмаган фуқаролари катта йўл бўйига чиқиб кунлик, ҳар қандай ишларни бажаришга тайёрликларини айтишмоқда. 

Мардикорлар орасида ёшлар ҳам ёши катталар ҳам бор. Ҳар кимнинг муаммоси ўзига яраша - Вано исмли фуқаро айтишига қараганда у бир ойда 2 ҳафта ишлайди. Ушбу пуллар унга озиқ-овқат учун етарли. Иш топилмай қолса - оч қолиши ҳам мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Грузия иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан собиқ СССРнинг энг очиқ ва демократик мамлакати ҳисобланади.