Эксперт: Тожикистон чегарасидаги кескинлашув – жангариларнинг пухта ўйлаган режаси

Россия Афғонистон фахрийлари иттифоқи вакили Вячеслав Некрасов Тожикистон чегарасида жангариларнинг фаоллашгани ҳақида гапирди.
Sputnik

Россия Афғонистон фахрийлари иттифоқи вакили Вячеслав Некрасов чегара яқинидаги жангарилар муаммолари ҳақида сўзлаб берди.

“Мен Афғонистонда 81-йилдан буён маданият, таълим ва спорт ишлари билан шуғулланаман. Жиддий тадбирлар ташкил қилганимизда шундай ҳолатлар бўладики, афғонлар уйларидан чиқишга хавфсирашади, чунки портлашлар остида қолиб кетишдан қўрқишади”, - деди Некрасов Sputnik Тожикистон билан бўлган суҳбатда.

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида жойлашган яна бир ҳудудни босиб олди

Эксперт ҳозирда Афғонистонда 20 дан зиёд ҳуқуматга қарши террористик гуруҳлар фаолият олиб бораётгани эслатиб ўтади. Ушбу гуруҳлар фақат муайян ёрдам бўлган вақтда фаол ҳаракат қилишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, айнан Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида ҳарбий кескинлашув кучаймоқда ва бунда “сунъий равишда йўналтирувчи қўл” борлиги сезилади.

“Суриядан жангарилар Буюк Британия кемаларида Покистон портларига етказилмоқда ва гап минглаб кишилар ҳақида бормоқда”, - дея тушунтиради Некрасов.

“Толибон” Тожикистон билан чегарадаги афғон қишлоғини босиб олди

Экспертнинг ишончи комилки, бу Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда вазиятни беқарорлаштиришдаги жангариларнинг пухта ўйлаган режасидир.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: Тожикистон чегарасидаги кескинлашув – жангариларнинг пухта ўйлаган режаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ толиблар Тожикистон чегараси яқинида жойлашган яна бир ҳудудни босиб олгани хабар қилинган эди.