Бразилиялик модель “Мисс бум-бум” танловида ғолиб бўлди - фото

Бразилиялик Playboy модели Сьюзи Кортез халқаро “Мисс бум-бум” танловида ғолиб бўлди. Танловда 10 та мамлакатдан келган модель иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Бразилиялик Playboy модели Сьюзи Кортез “Мисс бум-бум” танловида ғолиб бўлди. РИА Новости хабарига асосан.

Кортез 2015 йилда бу танловда ғалабани қўлга киритганди.

Танлов Мехико шаҳрида душанба куни ўз якунига етди. Иккинчи ўринга франциялик модель Райан Лауре Соузга, учинчи ўринга эса Буюк британиялик модель Жессика Лопес лойиқ деб топилди.

Бу йил танлов илк бор халқаро миқёсга чиқди. Илгари танлов фақат Бразилияда ўтказиб келинганди. Ҳозир эса Буюк Британия, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Испания, Португалия, Мексика ва Австралиядан келган моделлар қатнашди.