Антарктидадан улкан музлик ажралди – фото

Антарктидадаги Эймери музлигидан 315 миллиард тонналик айсберг ажралди. Унинг умумий майдони 1,6 минг квадрат километр, қалинлиги 210 метрни ташкил қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Антарктидадаги Эймери музлигидан 315 миллиард тонналик айсберг ажралди. РИА Новости хабарига асосан.

D28 номини олган айсбергнинг умумий майдони 1,6 минг квадрат километр, қалинлиги 210 метрни ташкил қилади.

Музлик денгиз кемаларга хавф солиши мумкин, шу сабабли унинг ҳаракати кузатиб борилади.

Эймери – катталиги бўйича учинчи музлик ҳисобланади – у материкнинг шарқидаги Ларс Кристенсен ва Ингрид Кристенсен соҳиллари орасида жойлашган. Сўнгги бор бундай катта айсберг 50 йил олдин ундан ажралганди.