Валюта айирбошлаш фақат давлат корхоналари учун чекланиши мумкин - Марказий банк

Марказий банк айрим ҳолларда импорт операциялари бўйича валюта айирбошлашни чеклаш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки, сўнгги вақтларда матбуотда пайдо бўлаётган, айрим импорт операциялари учун валюта айирбошлаш чекланаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади

Унда айтилишига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилнинг сентябр ойидан бошлаб валюта айирбошлашда ҳар қандай чекловлар бекор қилинган. Иқтисодни эркинлаштириш ва очиқлаштириш билан бир вақтда, бошқарувида давлат улуши бор хўжалик субъектларининг самарадорлигини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муайян қадамлар қўйилмоқда.   

Хусусан, давлат харидларини ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш вақтида импорт қилинаётган маҳсулотларнинг маҳаллий аналоглари борлиги, корхона фаолиятига алоқадор бўлмаган маҳсулотларни олиб кириш ҳолатлари ҳамда маҳслот нархи ошириб кўрсатиш ҳолатлари  аниқланганда – ушбу мақсад учун ажратилган давлат маблағлари “музлатиб” қўйилмоқда.

Тадбиркорлар ушбу чораларга валюта айирбошлаш учун киритилган чеклов сифатида қарамасликлари керак. Тадбиркорлар учун хорижий валюта ҳеч қандай чекловсиз айирбошлаб бермоқда.

Ушбу чоралар, авваломбор, давлат корхоналари фаолиятини шаффоф қилишга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва керакли маҳсулотларни мамлакат ичида харид қилишга йўналтиришга қаратилган. Иккинчидан, ушбу чоралар иқтисоднинг турли соҳаларини ўзаро барқарорлаштиришга қаратилган, - дейилган МБ хабарида.

Ўзбекистонда 1 октябрдан банкоматлар валюта беришни тўхтатади

Шуниндек, Марказий банк дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида иқтисоднинг турли соҳаларининг самарадорлигини ошириш мақсадида шунга ўхшаш чекловлар киритилганинини ҳам қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон валюта бозори эркинлаштирилганидан сўнг, Республикада валюта харид қилиш операциялари миқдори 2 баравар, валюта сотиш операциялари 3 бараварга Шунингдек, валюта сотиб олиаётган хўжалик субъектлари сони ҳам 2 йил ичидан 4100 тадан 7600 тагача ўсди.