Шуҳрат Ғаниев масаласи бўйича Сенат Регламент ва Одоб коммиссияси йиғилиши ўтказилади

Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмоқда – деб ёзган Нарбаева.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Facebook'да пост ёзди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмокда.

"Муҳокамалар жараёнида Ш.Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмокда. Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан", - деб ёзилган постда.