Ўзбекистонда доллар кўтарилди, евро эса пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 1 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 22,11 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 1 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 22,11 сўмга кўтарилиб, 9 446,65 сўм ташкил қилди.

Евро эса 50,27 сўмга камайди ва 10 332,75 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,08 сўмга пасайди ва 146,19 cўмни ташкил қилди.