ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Лос-Анжелесда хонанда ва актриса Женнифер Лопес ва собиқ бейсболчи Алекс Родригеснинг унаштирув маросими ўтказилди, деб маълум қилди People нашри.
“Куни кеча оила ва яқин дўстларимиз билан ажойиб байрамни ўтказдик”, - деб ёзган Лопес Instagram саҳифасида.
Бу йил март ойида 50 ёшли Женнифер ва 44 ёшли Алекс унаштируви ҳақида эълон қилинганди.
Лопес аввалги турмушдан эгизак фарзанд (Максимиллиан Дэвид ва Эмма Мэрибел), Родригесда эса иккита қиз фарзанд (Элла Александр ва Наташа Александр) бор.