Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга сафари хусусида

РФ Федерация Кенгаши раисининг Тошкентга ташрифи муддатлари, мақсади ҳамда имзоланадиган ҳужжатлар борасида
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. 1- 3 октябрь кунлари РФ Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси В.Матвиенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтади, хабар беради Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати.

Спикернинг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлари режалаштирилган.

Матвиенко октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради
Ташриф доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши, Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбирлармон доиралари кенгашларининг мажлиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга келиши тўғрисида Олий Мажлис раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашуви чоғида маълум бўлганди.