ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Боровский номли тиббиёт коллежи талабаси, аёвсиз калтакланиш оқибатида вафот этган Жасурбек Иброҳимовнинг ота-онаси – Нилуфар Алиева ва Муҳаммаджон Турсуновлар унинг ўлимида айбдор бўлган Ислом Тўлаганов ва унинг ота-онасидан умумий ҳисобда 652 млн сўм товон пули талаб қилишмоқда. Nuz.uz хабари асосида.
Арзномада айтилишига кўра, ушбу пулларнинг 151, 7 млн. сўми материал харажатларни қоплаш учун ва 500 млн сўми – етказилган маънавий зарар учун. Жасурбек Иброҳимовнинг ота-онаси айтишга қараганда, маблағ ундирилган ҳолда - 500 млн сўм хайрия мақсадида ишлатилади. Хусусан ушбу пуллар Ezgu Amal ташкилотига ўтказилиши мумкин.
Ўз навбатида Ислом Тўлагановнинг отаси – собиқ адвокат Абуджалил Расулев ушбу арзномага эътироз билдирган ҳолда, харажатлар квитанциялар билан тасдиқланмаганини қайд этган ва Жасурбк Иброҳимовнинг ота-онасини ўғлининг вафотидан даромад олишга уринишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, бутун Ўзбекистонни ларзага солган ушбу мудҳиш воқеа 2017 йилда содир бўлган эди. Ўшанда Боровский номли тиббиёт коллежи талабаси Жасурбук Иброҳимов, бир гуруҳ кишилар тмонидан калтакланиши оқибатида вафот этган эди. Шу йилнинг октябр ойида Миробод туман суди ушбу жиноятда айбдорликда фақат бир кишини – Ислом Тўлагановни айбдор деб топиб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Лекин, орадан бир йил ўтиб 2018 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳр суди Тўлаганов жазо турини ўзгартириб, қамоқ жазосини мажбурий меҳнат жазосига алмаштирган эди.