ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари яқинда Бекободдаги мактабгача таълим муассасасида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолаятини ўрганиш учун вақеа жойига етиб борди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.
Вазирлик вакиллари воқеа юз берган жойда сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, ошхона ашёлари, боғча ходимлари кийим бошларидан намуналар олиб текширишди. Шунингдек шифохонага ётқизилган болалардан олинган анализлар натижаларини ўрганиб чиқди. Текширув натижалари Давлат саниятария-эпидемиология марказига йўналтирилди.
Ўтказилган текширув натижасида қуйидагилар аниқланган:
- МТТ янги маиший музлатгичлар билан жихозланган ва улар ишчи ҳолатида;
- Ходимлар тиббий кўрикдан ўтган ва санитар китобчасига эгалар;
- МТТ сув таъминотида узилишлар бўлиб туради. “Аристон” сув иситгичи ишчи ҳолатида эмас;
- Дезинфекция ва ювиш воситаларининг заҳираси мавжуд бўлишига қарамай ходимлар уларни ишлатмайдилар;
- Гуруҳларда эмалланган идиш-товоқ етарли эмас;
- Гуруҳларга ичимлик суви қўйилмаган;
- 27- сентябрь кун таомномасига бир-бирига мос келмайдиган таомлар киритилган(бодринг ва кисель, қуюлтирилган сут ва олма);
Шунингдек, текширув жараёни овқат тайёрлаш блоки ҳамда гуруҳларда санитария қоидаларига риоя қилинмаганлигини кўрсатди.
МТТ фаолияти ва эпидемиологик текширув натижалари асосида раҳбар, ҳамшира ва озиқ-овқат блоки масъул ҳодимларига нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлганмаъмурий чоралар кўрилиши мумкин.
Айни вақтда Бекободнинг 15- сонли МТТси фаолияти вақтинчаи тўхтатилган, ташкилотда ювиш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.