Жалолобод вилояти Сузак туманидаги Сафаровка қишлоғида Путинга ўхшаш бўлган 34 ёшли Медетбек Абжапаров эркак истиқомат қилади. Ўзи тракторчи ва деҳқонлардан ёрдамини аямайди. Унинг айтишича, сисёсатга қизиқмайди, лекин Россия етакчиси у учун намуна ҳисобланади ва ундан ўрнак олишни истайди.
“Еттинчи синфда ўқиб юрган кезларимда Россия раҳбарига ўхшашлигимни пайқашган. Дўстларим ҳазиллашиб менинг тан соқчим сифатида ёнимда юришарди”, - дея эслайди қаҳрамонимиз Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида.
“Путинни кўриб қолсам, унга у сингари бўлмоқчи эканимни айтаман”, - дейди Абжапаров
“Қирғизистонлик Путин” бир неча йил Россияда меҳнат қилган. Россияликлар ҳам унинг президента ўхшашлигига эътибор қаратишган. Унга Қизил майдонда Путин қиёфадоши сифатида ишлашни маслаҳат берганлар ҳам топилган.
Владимир Путиннинг қирғизистонлик қиёфадоши қандай ҳаёт кечираётганини Sputnik лавҳасида томоша қилинг.