ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Франция халқига таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макрон ва мамлакат халқига республиканинг собиқ Президенти Жак Ширак вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак 86 ёшда ёруғ оламни тарк этгани хабар қилинган эди. Ширак мамлакатни 1995 йилдан 2007 йилгача бошқарган.