БМТда Лавров билан суҳбатлашишни истаганлар турнақатор бўлишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида нутқ сўзлади. У ўз нутқида, хусусан, Ғарб халқаро ҳуқуқ меъёрларини қайта кўриб чиқишга интилаётганини таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукдаги саҳифасига БМТ бош қароргоҳида Россия ТИВ Сергей  Лавров билан суҳбатлашиш иштиёқида навбат кутиб турган кишилар акс этган суратни жойлади.

“Бош ассамблеяда нутқ сўзлаганидан кейин Россия ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилишни истаган халқаро делегациялар вакилларининг БМТ бош қароргоҳида навбати. "Россия изоляциясини” кузатишни жуда яхши кўраман”, - дея ёзган Захарова.

Кейинчалик вазир берган матбуот анжуманида ҳам бўш жой топилмаган.

Лавров: ЕИ Марказий Осиёдаги ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтармоқчи

АҚШда БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси 21-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда.