Ўзбекистонда илк бор юра давригача бўлган қатламлардан газ олинди

Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги “Шимолий Муборак” газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор “ERIELLGroup” компанияси юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 м3 газ оқимини олишга муваффақ бўлди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, газли объект “Шимолий Муборак” конида 53 сонли қудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш натижасида аниқланган. Шу тарзда палеозой фундаментида жойлашган юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди (шамоллатиш қобиғи).

Сурхондарёда янги газ кони очилди

Таъкидланишича, мамлакат ҳудудида илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олингани аҳамиятлидир.

Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.

Келгусида ушбу қатламлар “Жанубий Муборак”, “Шумак” ва “Шўртепа” конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.