Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентига табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Мустақиллик куни билан табриклаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентига табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан қутлади

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Мустақиллик куни билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов қўшни давлатларга таклиф билан чиққани хабар қилинган эди. Туркманистон раҳбари Каспий иқтисодий форумида қўшни давлатларга “Каспий” инновацион шаҳрини барпо этишни таклиф қилган эди.